Бугун, 8 август куни Чикаго товар биржасида (CME) олтин фьючерслари нархлари 2,32 фоизга ошиб, бир унция учун 3534,1 долларга етди ва рекорд ўрнатди. Бу ҳақда CME маълумотларида келтирилган.
Тошкент вақти билан 10:26 да ўсиш суръати 1,13 фоизгача секинлашди ва котировкалар бир унция учун 3493 долларга қайтди. Аввалги максимум жорий йилнинг 22 апрель кунги савдоларида бир унция учун 3509,9 доллар даражасида қайд этилган.
“Reuters”га кўра, бу АҚШ 1 килограмм оғирликдаги олтин қуймалар импортига бож жорий этгани ҳақидаги хабар ортидан юз берган. Таҳлилчилар бу қарор қимматбаҳо металлар бозорини тубдан ўзгартириши мумкинлигини айтмоқда. Бундан ташқари, бу АҚШ ва Швейцария ўртасидаги муносабатларни ҳам ёмонлаштириши мумкин, чунки Швейцария учун АҚШ энг муҳим экспорт йўналишларидан бири ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Microsoft Windows’нинг янги дизайни намойиш этилди
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Қозоғистонда коронавирусни янги штамми аниқланди. У Ўзбекистонга кирмаганми?
Мактабларда имтиҳонлар бекор қилингани ростми? Вазирлик жавоб берди
Британияда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича мутлақ рекорд қайд этилди