Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги урушга муддатли ҳарбий хизматчиларни юборганларни аниқлаб, жазолаш бўйича кўрсатма берди.
Президент Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Владимир Путин муддатли ҳарбий хизматчиларни Украинадаги операцияда қатнашишини қатъиян истисно қилиш тўғрисида берган топшириғининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот олган.
Унинг таъкидлашича, ушбу кўрсатмани бажармаганлик учун айбдор мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жазолаш учун материаллар Бош ҳарбий прокуратурага юборилган.
“Махсус ҳарбий операция бошланишидан олдин Россия Президенти, Олий Бош қўмондон Владимир Путиннинг топшириғига биноан, барча қуролли кучлар бўлинмалари қўмондонларига қуйидагилар топширилди: Украина ҳудудида ҳар қандай вазифани бажариш учун муддатли ҳарбий хизматчиларни жалб қилишни қатъиян истисно қилиш. Президент Путинга ушбу кўрсатманинг бажарилиши ҳақида маълумот берилди”, деган Песков журналистларга.
Қайд этилишича, Украина ҳудудидаги махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган қуролли кучлар бўлинмаларида бир қатор муддатли ҳарбий хизматчилар борлиги фактлари юзасидан Россия Президентининг кўрсатмаси бўйича Бош ҳарбий қисмга материаллар юборилган. Прокуратура ушбу кўрсатмаларни бажармаганликда айбдор мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларини текшириб, уларга ҳуқуқий баҳо бериши айтилган.
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳрига Ҳоким тайинланди
«Ўзавтосаноат» фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтади
Энди қурғоқчил ерда ҳам шоли етиштирилиши мумкин
Ислом ва мусулмонлар борасида Мирзиёев Каримовдан кескин фарқ қилади – сиёсатшунос
Россияда UzAuto Motors автомобиллари ёниб кетди (видео)