Apple кеча, 8 март куни баҳорги тақдимотини ўтказди. Унда iPhone SE бюджет смартфонининг учинчи авлодини, бешинчи авлод iPad Air планшетини ва iMac Pro моноблокини тақдим этди. Янги гаджетлар қандай кўриниш ва техник хусусиятларга эга эканини қуйида билиб олишингиз мумкин.

Apple раҳбари Тим Кук

iPhone 13 ва iPhone 13 Pro янги яшил рангда

Янги iPhone SE сўнгги Apple A15 Bionic процессорида ишлайди.

iPhone SE бешинчи авлод мобил тармоғини (5G) қўллаб-қувватлайди, батарея қуввати яхшиланган. Смартфон оқ, қизил ва қора рангларда тақдим этилган.

Apple бешинчи авлод iPad Air’ни намойиш этди. Қурилманинг дизайни 2020 йилда чиқарилган аввалги моделга нисбатан ўзгармаган. iPad Air Apple компаниясининг M1 процессорида ишлайди. Компания маълумотларига кўра, янги iPad Air олдинги авлодга қараганда 60 фоизгача тезроқ. Янги планшет бинафша, пушти ва янги кўк рангларда тақдим этилди.


M1 Ultra чипи Apple чипларининг олдинги авлодларига нисбатан

Янги Mac Studio стационар компьютери ва дисплей

Қурилма M1 Ultra процессори билан жиҳозланган. Компания маълумотларига кўра, процессор сониясига 800 Гб юклайди, бу Apple компаниясининг ўтган йил октябрь ойида тақдим этилган аввалги энг кучли M1 Max процессоридан ўн баробар тезроқ. Янги моноблок Apple’нинг энг тезкор MacBook’ига қараганда 3,4 баравар тезроқ.

Тасодифий хабарлар
Ука оиласини "шарманда қилган" опасининг қотилига айланди
Россияда миграция соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучаймоқда
Наманганда 250 фуқародан 200 нафари камчиқим тўйга рози
Умрага юбориш билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келган турфирмаларга чора кўрилди
Дунёда ҳар йили қанча одам ўз жонига қасд қилиши айтилди