Ўзбекистон Махачқалъага мунтазам парвозларни йўлга қўймоқчи

Ўзбекистон Махачқалъага мунтазам парвозларни йўлга қўймоқчи

Ўзбекистон диний туризмни ривожлантириш мақсадида 2022 йил баҳорида Махачқалъага (Доғистон) мунтазам парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консули Рустам Қўрғонбоев маълум қилган.

“Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўзаро манфаатдорлик ҳамда алмашинув бўлиши керак, токи ўзбеклар сизга, сиз эса бизга келинг. Бунинг учун давлат авиакомпанияси баҳорда Махачқалъага рейс йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Барчани ташриф буюришга таклиф қиламиз. Самарқандни, Бухорони, Хивани кўринг - булар 3 минг йиллик тарихга эга буюк шаҳарлар, ҳақиқий шарқона эртак”, дейди Қўрғонбоев.

Унинг сўзларига кўра, авиақатновларнинг очилиши биринчи навбатда диний туризмни ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Дипломат Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича Президентнинг кўрсатмаси борлигини айтиб, Россиядаги Бошқирдистон, Татаристон республикалари ва Шимолий Кавказ вилоятида мусулмонлар борлигини таъкидлаган. 

“Ўтган йили биз Чеченистон ва Ингушетиядан ҳам вакиллар бўлган Доғистонда зиёрат туризми тақдимотларини ўтказдик. Грозний ҳам рейсни йўлга қўймоқчи, энди улар янги аэропорт қурмоқда”, дея қўшимча қилди бош консул. 

Айтиш жоизки, жорий йил январь ойи бошида Махачқалъа аэропорти Матбуот хизмати 20 январь куни Доғистондан Бухорога биринчи тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилгани ҳақида маълум қилган.

“Ўзбекистон талабгир йўналиш ҳисобланади. Махачқалъа аэропортидан Бухорога самолётларнинг ўртача 80 фоиз қисми тўлади, қарама-қарши йўналишда эса 90 фоизга яқинни ташкил этади”, деган Маҳачқалъа аэропорти Матбуот хизмати раҳбари Сапура Магомедова.

×