Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, республикадаги ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон етакчиси Қозоғистоннинг биродар халқи ва раҳбариятини уларнинг мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.
Тасодифий хабарлар
Андижонда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа содир бўлди (видео)
Андижонда ўсмирлар радарни уриб тушириб, каналга оқизиб юборди
Наманганда жиноий гуруҳ 28 ёшли эркакни ўғирлаб кетди ва дўппослади
Бош прокуратура тузилмасида қурилиш соҳаси бўйича назорат бўлими ташкил этилмоқда
Қўшниси билан кабутар устида юзага келган жанжал