Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин 2021 йилни “ғурурли ғалабалар йили” деб атади ва ушбу йилдаги бир қатор иқтисодий ютуқларни қайд этди. У бу ҳақда Кореянинг ҳукмрон Меҳнат партияси Марказий қўмитаси ялпи мажлисининг якуний кунида эълон қилди, деб ёзган “Нодон синмун” газетаси.
“Ким Чен Ин ғурур билан 2021 йилни миллий фаровонлик тарихида нишонланиши лозим бўлган ғурурли ғалабалар йили деб атади ва миллий тикланишнинг янги йўналишларини ишлаб чиқди”, дейилади хабарда.
Ўз навбатида, Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси пандемия ва чегараларни ёпишни назарда тутувчи амалдаги чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда экстремал шароитларда иқтисодиётни барқарорлаштириш усулларини фаол излаш ва жорий этишни таъкидлаган. Ҳужжатда бу мамлакатнинг мустақил иқтисодий ривожланиши учун фойдали экани қайд этилган.
Шу билан бирга, йиғилишда Корея яримороли ҳудудида ўсиб бораётган беқарорлик ҳақида ҳам баёнотлар берилган.
“Халқаро вазиятнинг тобора беқарор бўлиб бораётгани ва Корея яримороли атрофидаги вазият миллий мудофаа салоҳиятини кучайтиришни ҳеч қандай кечиктиришсиз, янада шиддат билан амалга оширишни талаб қилмоқда”, дейилган йиғилишда.
Таъкидланишича, қурултой йиғилишида ракета-ядро дастурини ривожлантириш, шунингдек, АҚШ билан муносабатларга оид ҳеч қандай баёнот берилмаган
Тасодифий хабарлар
Россиянинг яна бир шаҳрида мигрантларга такси қилиш тақиқланди
Ўзбекистонда айрим қоидабузарликлар учун жарима миқдори оширилмоқда
Қозоғистонда ўзбекистонликлар кетаётган автобусда ёнғин чиқди
Вазирлик ДХХ хабарини рад этди: «Жиҳодчилар» орасида маҳалла раиси бўлмаган
Шавкат Мирзиёев “номига” сайёр қабул ўтказиб юрган ҳокимларни танқид қилди