Бунда истеъмолчиларни табиий газ, бензин ва дизель ёнилғилари билан таъминлашда узилишларни олдини олиш чоралари кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 30 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тасарруфдаги ташкилотларда “Кучайтирилган иш режими” ташкил этилди.
Қиш мавсумида ҳамда байрам кунлари аҳоли, саноат ва халқ хўжалиги истеъмолчиларини табиий газ, суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёнилғилари билан таъминлашда узилишларни олдини олиш, барча қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш корхоналарининг бир маромда ишлашини навбатчилар тўлиқ мониторинг қилиб боришади.
Шу боис, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфдаги барча корхона ва ташкилотларда ишлаб-чиқариш жараёнларининг бир маромда ишлашини таъминлаш ҳамда узулишларни олдини олиш мақсадида 2022 йилнинг 1-15 январь кунлари “Кучайтирилган иш режими” ташкил қилиниши белгиланди.
Айни ушбу кунларда Жамият тасарруфдаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари масъуллигида 2022 йилнинг 1-15 январь кунлари кечаю-кундуз навбатчилик ташкил этилади.
Барча корхоналарнинг биринчи раҳбарлари “Кучайтирилган иш режими” доирасида шахсан иш жойида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнларини узлуксизлигини таъминлайди.
Ўз навбатида аҳоли талабларини инобатга олган ҳолда, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ва “Нефть базалари” МЧЖлари томонидан аҳоли, саноат ва ҳалқ хўжалиги истеъмолчиларинг сифатли бензин, дизель ёнилғиси, нефть маҳсулотлари билан таъминлашда узилиш ва танқисликларга йўл қўймаслик чоралари кўрилади.
“UNG-Petro” МЧЖ, “Чинобод нефть базаси” ва “Кучлик нефть базаси” раҳбарларининг шахсан назорати остида истеъмолчиларни бензин ва дизель ёнилғиси билан кечаю-кундуз таъминлаш, нархларнинг сунъий равишда ўсишини олдини олиш чораларини кўрган ҳолда АЁҚШларда тунги “рейд”лар ташкил этилади.
Тасодифий хабарлар
“Толибон” инклюзив ҳукумат тузмоқчи
Наманган вилоятларида АҚШга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта сафарга чиқади
Ўзбекистонликларга биржада криптовалюта сотиб олишга рухсат берилди. Шартлар қандай?
Кунига 10 минг қадам юрганларга имтиёз берилади – Президент қарори лойиҳаси