Жорий йилнинг 5 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида эр-хотиннинг жанжали қотиллик билан якунланди. Ўзаро можаро вақтида аёл эрини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Косон тумани “Қорабайир” МФЙда яшовчи Э.Ж. 5 декабрь куни соат 18:00 ларда маст ҳолатда турмуш ўртоғи М.Х.ни ҳақоратлаб, уриб-тепиб, томоқ соҳасидан бўғган. Чорасиз қолган аёл эрини қўлидан чиқишга ҳар қанча ҳаракат қилмасин, кучи етмаганлиги сабабли охирги чора сифатида ёнида супадаги сават устида турган ошхона пичоғини олиб, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, турмуш ўртоғининг чап қўлтиқ ости соҳасига бир марта санчиб олган.
Оқибатда М.Х. олган оғир тан жароҳати туфайли вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан М.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Суд томонидан терговчилар учун семинар ўтказилди
«Оригинал протоколга ҳеч нарса ёзилмасин». Яшнобод ҳокимлиги ходими округ раисларига ноқонуний кўрсатма берган
Жанжал ортидан “Нефтчи” бош мураббийи ишдан олинди
Қонунчиликдаги янгиликлар
Умримда ҳеч қачон ичмаганман – Трамп