“Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Қуйидаги ҳудудларда тоифадан ташқари мақомга эга бўлган “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари босқичма-босқич ташкил этилади:
- 2021 йил 1 октябрдан Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари божхона бошқармаларида;
- 2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудий бошқармаларда.
Ҳудудлардаги 6та божхона пости тугатилади. Улар:
- Қорақалпоғистон Республикасидаги “Найманкўл” темир йўл чегара божхона пости;
- Қашқадарё вилоятидаги “Қарши тола” ТИВ божхона пости;
- Қашқадарё вилоятидаги “Қарши” темир йўл чегара божхона пости;
- Сурхондарё вилоятидаги “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости;
- Фарғона вилоятидаги “Бешариқ” темир йўл чегара божхона пости;
- Фарғона вилоятидаги “Ўқчи” чегара божхона пости.
2021 йил 1 октябрдан “Масофавий электрон декларациялаш” постлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.
2021 йил 1 декабрдан “Масофавий электрон декларациялаш” Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:
- ветеринария ва фитосанитария органларининг ҳужжатларини “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали текширади;
- ветеринария ва фитосанитария органларининг товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади.
2022 йил 1 январдан:
- ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари ТИФ иштирокчисига 3 иш куни давомида қайтарилади;
- божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди;
- Давлат божхона қўмитаси тизимида Марказий божхона лабораторияси ташкил этилади.
Тасодифий хабарлар
Туркияда “omicron” кескин тарқала бошлади
Қозоғистонда антитеррор ҳаракатлар қачонгача давом этади? Тўқаев жавоб берди
Россияликларга банк карталари учун Ўзбекистонга бориш таклиф қилинмоқда
«Касаллик белгисини сезсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг» – Президент ўзбекистонликларни яна бир бор огоҳликка чақирди
Москвада 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди