Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида картошка 3 000 – 6 500 сўмдан, сабзи эса 1 000 – 4 500 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.
Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинган.
Жорий йил 15 декабрь ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:
- Суякли мол гўшти (1 кг) – 45000 – 68000 сўм;
- Қўй гўшти (1 кг) – 52000 – 80000 сўм;
- Картошка (1 кг) – 3000 – 6 500 сўм;
- Пиёз (1 кг) – 1200 – 4000 сўм;
- Сабзи (1 кг) – 1000 – 4500 сўм;
- Тухум (10 дона) – 7000 – 15000 сўм;
- Гуруч (1 кг) – 4500 – 17 500 сўм;
- Ўсимлик ёғи (1 л) – 13 600 – 24000 сўм;
- Шакар (1 кг) – 7500 – 10500 сўм.
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.
Тасодифий хабарлар
«UEFA» президенти «Реал», «Барселона» ва «Ювентус»ни 2 йилга Еврокубоклардан четлатмоқчи
Наманганда 61-Халқаро гуллар фестивали бошланди
Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштиргани айтилмоқда
Метронинг “Космонавтлар” бекатида ёнғин содир бўлгани айтилмоқда
Қайси турдаги машиналар автобуслар йўлакчасида ҳаракатланиши мумкин бўлади?