“Янги тайинланган ҳоким ёрдамчилари уйма-уй юради, бемор борми, ишсиз борми, жиноятга мойиллар, уюшмаган ёшлар борми, ҳар бири билан астойдил шуғулланади”, деди Шавкат Мирзиёев.
11 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманига ташриф буюрди ва қатор объектларда бўлди. Маҳалла фаоллари, ҳокимият масъуллари билан учрашган давлат раҳбари янги йўлга қўйилаётган тизим – маҳаллаларда иш олиб борувчи ҳоким ёрдамчиларига юклатилаётган масъулият ҳақида яна бир бор батафсил тушунтириш берди.
“Ҳозир кўпчилик бу тизим қандай ишлашини англаб етмаяпти. Лекин мен бу янгиликни албатта татбиқ этаман. Чунки бизда шу пайтгача пастга тушиш, бевосита халқ билан ишлаш тизими йўқ эди, буни тан олишимиз керак. Янги тайинланган ҳоким ёрдамчилари уйма-уй юради, бемор борми, ишсиз борми, жиноятга мойиллар, уюшмаган ёшлар борми, ҳар бири билан астойдил шуғулланади.
Бир кунда битта ишсизни банд қилса, бир ойда қанча бўлади, бир йилда-чи? Ҳозир асосий эътиборни ишсизликни камайтиришга қаратсак, бир йил ўтгандан кейин ўша янги ишга жойлашганларнинг маошини ошириш чораларини кўрамиз.
Маҳалла раислари маҳалланинг отаси ёки онаси сифатида асосан маънавият билан шуғулланади. Чунки улар соҳага алоқаси йўқ жуда кўп ишлар билан банд қилинганди. Ҳоким ёрдамчилари энди иқтисод бўйича муаммоларни ҳал қилса, ёшлар етакчиси ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, илм олишларига эътибор қаратади. Чунки келажак фақат илм билан, бизнинг бошқача йўлимиз йўқ!
Бу иккиси раисга икки қанотдек ёрдам беришади. Аҳолига маданий тадбирлар уюштиринглар, театрларга олиб боринглар, китоб ўқишни ташкил қилинглар. Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳаётини, Ўткир Ҳошимов, Пиримқул Қодиров, Абдулла Орипов асарларини болаларимизга таништирайлик. Боболаримиз қандай улуғ одамлар бўлганини халқимиз англаб етсин.
Тасодифий хабарлар
ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратга муносабат билдирди
Ҳеч ким солиқ сиёсатини онасининг қорнидан ўрганиб тушмайди – Шайхов
1 октябрдан мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларининг ойлиги оширилди
Заковатчиларнинг ошиғи олчи. Президент янги қарор имзолади
Саудия Арабистони зиёратчиларни огоҳлантирди