Вилоят ҳокими Россиядаги меҳнат мигрантлари ҳузурида

Вилоят ҳокими Россиядаги меҳнат мигрантлари ҳузурида

Аввал хабар берганимиздек, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги делегация Россия Федерациясида бўлиб турибди.

Бугун вилоят ҳокими Москва вилояти Котово посёлкасида жойлашган жуда ҳам йирик АО «ПИК-ИНДУСТРИЯ» корхонасида бўлди. Ушбу корхона темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 238 нафар ватандошларимиз, шу жумладан 160 нафар наманганликлар қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқдалар.

Вилоят ҳокими ташаббуси билан ватандошларимиз учун тушликка ўзбекона ош тортилди. Иш жараёнидаги наманганликлар билан суҳбат уюштирган вилоят раҳбарининг совғалари берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда Ташқи мехнат миграцияси масалалари Агентлиги ташкил этилиши, унинг ҳудудларда филиаллари очилиши, уларга хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликқилиш ваколатлари берилиши орқали қонуний миграция таъминланиб, юрт ташқарисида фаолият юритаётган юртдошларимизга ҳар томонлама муносиб иш жойлари, шарт-шароитлар яратилишига давлатимиз томонидан эътибор қаратилмоқда.

  • Авваллари роса қийналардик. Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги ташкил этиб берганликлари учун Президентимиздан миннатдормиз. Мана ҳозир иш жойимиз, меҳнат ҳақимиз, хавфсизлигимиз кафолатланган. Биз давлатимиз ҳимоясида эканимизни сезиб турамиз, - дейди наманганлик ватандошларимиз суҳбат чоғида.

Наманган вилояти делегациясининг Россия Федерациясига сафари давом этмоқда.

×