Жорий йил охиригача Афғонистонда тўйиб овқатланмаслик оқибатида камида 1 миллион бола ҳалок бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий вакили Маргарет Харрис маълум қилди.
“Афғонистонда тўйиб овқатланмаслик муаммоси ўсишда давом этмоқда. 5 ёшгача бўлган 3,2 миллион бола йил охиригача тўйиб овқатланмаслиги мумкин. Улардан камида 1 миллиони жиддий тўйиб овқатланмасликдан ўлиш хавфи остида”, дейди ҳозир Афғонистонда бўлиб турган Харрис.
Унинг сўзларига кўра, ЖССТ Афғонистоннинг 23 вилоятидаги 47 та тиббиёт муассасаларига болалардаги тўйиб овқатланмасликни даволаш учун маблағ юборган, бироқ бу “денгиздан томчи”.
БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари Дэвид Бизли дунё етакчиларини Афғонистонда қишда ҳалокатли очарчиликнинг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирган.
“Вазият сиз тасаввур қилганингиздек ёмон. Аслида, гап Ердаги энг даҳшатли гуманитар инқироз ҳақида кетмоқда”, деган Дэвид Бизли. UNICEF: Афғонистонда болалар иштирокида никоҳлар сони ортмоқда
Таъкидланишича, бунга коронавирус пандемияси ва мамлакат экинларининг катта қисмини йўқ қилган кучли қурғоқчилик ҳам қўшилган. Бу Афғонистонда сўнгги тўрт йил ичида иккинчи шундай қурғоқчиликдир.
“Мамлакат аҳолисининг 95 фоизи тўйиб овқатланмайди, ҳозир эса 23 миллион одам ўткир очлик таҳдиди остида қолган. Келгуси олти ой ҳалокатли бўлади. Бу Ер юзидаги дўзах бўлади”, деган Қобулга ташриф буюрган Жаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари.
Қайд этилишича, ғарб давлатлари Афғонистонга ёрдамни тўхтатган, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси эса молиялаштиришни вақтинча тўхтатган. Унинг қачондан давом этиши номаълум, чунки дунёда деярли ҳеч ким “Толибон” ҳукуматини расман тан олмайди.
Тасодифий хабарлар
ШАВКАТ АБДУРАЗЗОҚОВ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СИФАТИДА "МИССИЯСИ"НИ БОШЛАДИ
Тошкентда Cobalt она ва унинг 6 ёшли қизини уриб юборди
Namanganda gaz ballonidan foydalanishda ehtiyotsizlikka yo‘l qo‘ygan fuqaroning uyi yonib ketdi
Наманганда фермер хўжалиги директори ва унинг ишчиларини калтаклаган фуқароларга жиноят иши қўзғатилди
Ангренда ҳаракатланаётган юк поездига осилиб, кўмир ўғирламоқчи бўлганлар аниқланди