Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги мактабда ўқувчи қизлар ўртасида катта жанжал чиққани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур хабарлар бўйича муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилнинг 20 сентябрь куни Чироқчи тумани 2, 4 ва 5-умумий ўрта таълим мактаблари 9, 10, 11-синфининг 3 нафар ўқувчилари, олдиндан келишмовчилиги бўлгани сабабли, 1-умумий ўрта таълим мактаби маъмурий биносига борган. Шу орада ўзаро гаплашиш вақтида жанжал юз берган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 1-умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари, халқ таълим бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ота-оналар иштирокида, жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, муҳокама қилинмоқда.
Барча ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Тасодифий хабарлар
АҚШ ва Эроннинг ҳарбий салоҳияти солиштирилди (инфографика) ким кучли?
Арманистон ҳеч қандай шартларсиз Туркия билан чегарани очмоқчи
Москвада ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар митинг ўтказди
Попда Nexia КамАЗ “тагига” кириб кетди. Қурбон бор
Мамлакатимизда коронавирусга чалинганларнинг 89 фоизи соғайди