Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги савдо мажмуасида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда ёшилишича, бугун соат 8:49 да тумандаги Фарҳод кўчасида жойлашган “Uchtepa Outlet Centre” савдо мажмуасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин натижасида мажмуанинг ички ва том қисми 1500 кв.м майдонда ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 8:54 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 9:54 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин жойига 10 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тасодифий хабарлар
Очилмаган жиноятларни тадқиқ этувчи институт ташкил этилди
Наманганнинг айрим туманларида «свет» ўчади
Намангандан Сирдарёга кўмак карвони юборилди (фото+видео)
Жаҳон банки билан қўшма лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда (Фото)
Кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади