Қашқадарёда аёл ва эркакни сартарошхонада никоҳлаб қўйган сохта мулла 15 суткага қамалди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бирор диний маълумоти бўлмаган шахс томонидан сартарошхонада шаръий никоҳдан ўтиб хотинлик даъво қилган аёл, хотин устига хотин олган, айни пайтда 4 аёлга уйланган “эрига” қонуний жазо сўраган. Эркак эса буларнинг ҳеч бирини рад қилмаган.
Шу сабабли ушбу иш Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Қамаши туман суди томонидан кўриб чиқилиб, сохта муллага нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда минглаб тонна кўмир талон-торож қилинди
Жаҳонгир Отажонов партиясининг «найранглари» ҳақида суратлар тарқалди
Британия ҳукумати Афғон халқи учун хайрия ташкилотларига икки баравар кўп ёрдам бермоқда
Россия-Украина музокараларининг учинчи раунди қачон ўтказилиши маълум бўлди
Конор Макгрегор ва Дастин Порье эртанги жангда қанчадан пул ишлаб олади?