Ўзбекистонда нодавлат телетармоқ иш бошламоқда

Ўзбекистонда нодавлат телетармоқ иш бошламоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда янги нодавлат телеТАРМОҚ ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЕОАВМА) муассислигидаги Ренессанс ТВ телеТАРМОҒИ жорий йилнинг апрел ойида ЎзЕОАВМА ташаббуси билан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиа дастури доирасида ташкил этилмоқда.

Ренессанс ТВ телеТАРМОҚ 2021 йил 1 сентябр соат 6.00 дан тест режимида ўз эфирини бошлади. Ҳозирча республикамизнинг 70% ҳудудини қамраб олиши кўзда тутилган телетармоқ кейинчалик босичма-босқич бутун юртимиз бўйлаб ўз медиамаҳсулотларини тақдим этади.

«Айни пайтда ассоциациямига аъзо бўлган 48 телерадиоканалнинг 13 тасини ҳудудлардаги нодавлат телеканаллар ташкил этади, — дейди телетармоқ Бош директори Р. Ражабов.

— Уларнинг ҳар бири ўз аудиторияси, ўз тарқалиш ҳудудига эга бўлгани сабабали бир-бири билан рақобатлашмайди. Ренессанс ТВнинг асосий мақсади ушбу телеканалларни телевизон тармоқ МЕХАНИЗМ ОРКАЛИ , ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Ўз навбатида жойлардаги жараёнларни, воқеа-ҳодисаларни мунтазам ёритишда ҳудудий нодавлат телеканаллар ҳамТЕЛЕТАРМОҚ БИЛАН ЯКИНДАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ ВА ЎЗ МАХСУЛОТЛАРИНИ ТЕЛЕТАРМОҚГА ЖОЙЛАШТИРИШГА ИМКОНИЯТ ПАЙДО БЎЛАДИ»

Ҳудудий нодавлат телеканалларнинг аксарияти тўлиқ лицензияланган медиа-маҳсулотларни сотиб олиш имкониятига эга эмас. Ренессанс ТВ эса, Ўзбекистон кинематограия агентлиги,тегишли ҳамкор ташкилотлар билан шартнома асосида турли медиа-маҳсулотлар, филмлар ва сериалларни мазкур телевизион тармоқ орқали томошабинларга тақдим этади. Шунингдек, жамиятимиздаги долзарб масалаларнинг етакчи экспертлар, тегишли мутасаддилар, таниқли журналист ва блогерлар иштирокидаги муҳокамасига бағишланган турли форматдаги кўрсатувлар эфирга узатилади.

Ҳозирда телетармоқнинг ижодий ва техник гуруҳлари шакллантирилган, эфирга тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда. Тест режимида телетармоқ ходимлари ўзбек киносининг нодир дурдоналари ҳамда сўнгги йилларда яратилган бадиий ва ҳужжатли филмлар, мумтоз ва замонавий куй-қўшиқлар, таниқли санъаткорларнинг консерт дастурларини томошабинлар эътиборига ҳавола этадилар.

×