Burger King тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи Ўзбекистон бозорига кирмоқда

Burger King тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи Ўзбекистон бозорига кирмоқда

Тез овқатланиш ресторанлари глобал тармоғи Burger King Ўзбекистон бозорига кирмоқда. Бу ҳақда Spot бир нечта манбаларига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги франшиза Burger King Uzbekistan бўлиб, унинг франчайзери Москва бўлади. Ҳозирда Тошкентда Burgerhouse МЧЖ компанияси рўйхатга олинган, унинг устав фонди 1 миллиард сўмга тенг. Шунингдек, ходимларни ишга олиш бошланган. Компания ушбу маълумотларни «Gazeta.uz»га ҳам тасдиқлаган ва лицензион келишув бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган.

Компаниянинг аниқлаштиришича, Тошкентда биринчи филиал 2021 йилнинг охиригача очилиши режалаштирилмоқда, лекин пандемия бунга таъсир ўтказиши мумкин.

Қайд этилишича, рестораннинг маъмурий-бошқарув персонали (директор ва менежерлар) учун ўқув машғулотлари Москвада бўлиб ўтади. Филиаллар қаерда жойлашиши бўйича маълумот ҳозирча ёпиқ.

Burger King аллақачон Ўзбекистонда ўзининг интеллектуал мулкини ҳимоя қилган (2014 йилда), лекин 17 май куни компания яна иккита товар белгисини рўйхатга олган. Ҳозирда улар кўриб чиқилмоқда.

Burger King 1954 йилда АҚШда ташкил топган. Гамбургерларга (асосан вопперлар) ихтисослашган тез овқатланиш ресторанлари тармоқлари орасида дунёда иккинчи ўринда туради.

×