Спорт саломатлик гарови эканини барчамиз яхши биламиз. Шу боис, Ўзбекистонда спорт билан шуғулланиш оммавий тус олмоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилаётган юртдошларимиз сони кун сайин кўпайиб бораётгани ҳам фикримиз далилидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида, жисмоний фаоллик тадбирлари тизимли ва самарали ташкил этиб келинмоқда.
Умуман олганда, бугун нафақат ёшлар ва аҳолининг кенг қатлами орасида балки корхона ташкилот ходимлари ўртасида ҳам спортни тарғиб қилиш ва спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил қилиш анъанага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2021 йил 27 февралдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Йўл харита”сининг 84-банди ва Вилоят суди раисининг 2021 йилга мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят судлари ва суд ходимлари ўртасида жорий йилнинг 25 июнь куни мини-футбол бўйича “Наманган вилоят суди раиси кубоги” учун мусобақа ўтказилди.
Мусобақада Наманган вилояти маъмурий суди, Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, тумандаги Жиноят, фуқаролик, иқтисодий судларидан ташкил этилган терма жамолар иштирок этди.
Куннинг биринчи ярмида саралаш ўйинлари ўтказилиб, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди жамоаси жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон, Поп туман судлари терма жамоасини 7-2 ҳисобида, Учқўрғон туман судларининг терма жамоаси жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ, Наманган туман судлари терма жамоасини 3-1 ҳисобда, жиноят ишлари бўйича Чортоқ, Косонсой туман судлари терма жамоаси Вилоят ва туманлароаро Маъмурий суди терма жамоасини 2-1 ҳисобда, Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва Наманган туманларо суди терма жамоаси жиноят ишлари бўйича Уйчи, Норин туман судлари терма жамоасини 6-0 ҳисобида, Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайати, туманлараро иқтисодий суди ва Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти терма жамоаси, жиноят ишлари бўйича Чортоқ, Косонсой туман судлари терма жамоасини 3-1 ҳисобда ютиб кейинги босқичга йўл олишди.
Куннинг иккинчи ярмида ярим финал бахслари бўлиб ўтди. Унда Учқўрғон туман судлари терма жамоаси Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Наманган туманлараро суди термасини 4-1 хисобда, Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайати, туманлараро иқтисодий суди ва Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти терма жамоасини 5-3 ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олишди.
Мусобақанинг финал учрашувида, Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жамоаси ва Учқўрғон туман судлари терма жамоаси бахс олиб борди. Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жамоаси Учқўрғон туман судлари терма жамоасини 4-2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг мутлоқ ғолибига айланди.
Мусобақа якунида иккинчи, учинчи ўринни олган жамоаларга эсдалик совғлари топширилди.
Ғолиб жамоага «Наманган вилоят суди раиси кубоги» ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, номинациялар бўйича ҳам яхши ўйин кўрсатганлар ҳам тақдирландилар.
Наманган вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими
Тасодифий хабарлар
Наманганлик ака-сингил ИИБ ходимлари калтаклаганини иддао қилди. Воқеа қандай бўлганди?
Ўзбекистонга ёпирилган чанг бўроннинг “спутник”дан олинган сурати эълон қилинди
Коронавирус ёзда бутунлай йўқ бўлиб кетадими?
Нетаняҳу «Ҳизбуллоҳ»га таҳдид қилди
Шимолий Корея аҳолисига 11 кунгача кулиш тақиқланди