Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува тумани ички ишлар бўлимига суҳбат учун олиб кириб кетилган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Постда ёзилишича, Қува (Фарғона) да 20 ёшли, соппа-соғ йигитни ИИВ ҳодимлари “суҳбат қилиш” учун олиб кириб кетиб, ўлигини олиб чиқиб берган. Ўлимга сабаб қилиб, унинг “йиқилиб тушгани” кўрсатилган.
“Эшитишимча, ниқоб бўйича жарима қилишмоқчи бўлишганда, 20 ёшли бола ва ИИБ ҳодимлари орасида бироз тортишув бўлибди. ИИБ ҳодимлари йигитнинг “эсини киритиб қўйиш” мақсадида олиб кириб кетган, маълум муддатдан кейин “йиқилиб тушиб” вафот этган болани мурдасини олиб чиқиб беришибди”, деб ёзади хабар муаллифи.
QALAMPIR.UZ воқеага аниқлик киритиш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати билан боғланди. Вилоят ИИБ тез орада ҳодиса бўйича расмий муносабат билдирилишини маълум қилди.
Манба: Qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
«Ўзгидромет» байрам кунлари учун яхши хабарни эълон қилди
“Ғишт-кўприк” пости олдида фуқаро бир кишига пичоқ билан ташланди (видео)
Шифокорларга уй берилади
Коронавирусдан 2021 йилда ҳам қутулмаймиз — ЖССТ
Жаҳонга коронавируснинг янги турлари хавф солмоқда