Намангандаги савдо дўконига кириб, телефонларни ўғирлаган 21 ёшли йигит ушланди, дея хабар қилмоқда Тергов департаменти.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 8 март куни соат 03:00 ларда номаълум шахс Янгиқўрғон тумани «Бешбулоқ» МФЙда жойлашган Best номли савдо дўконига деворини тешиш орқали ғайриқонуний равишда кирган.
У дўконда бўлган 27 ёшли О.О.га тегишли 13 дона нархи 450 АҚШ долларлик Artel русумли, 9 дона нархи 7 миллион сўмлик Samsung А9 русумли уяли телефон аппаратлари, сейф ичида бўлган 370 АҚШ доллар ҳамда 1,5 миллион сўм пул маблағларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.


Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни собиқ дўкон ишчиси бўлиб ишлаган 21 ёшли А.Т. содир этгани, у дўкон ёнида жойлашган қаровсиз қассобхонага кириб, қассобхона билан дўкон ўртасидаги ДСПъдан ясалган деворни бузиш орқали киргани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сумалак атрофида ярим-ялонғоч ўйнаган қизлар устидан суриштирув бошланди
Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги йўллади
Судья чет элда ишлаётган кўпгина ўзбек аёлларини фоҳишага чиқарди
AQShga o‘tkazib qo‘yish 7 mingdan 20 ming dollargacha
Forbes Uzbekistan ўз фаолиятини тўхтатди