ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати 25 январь куни ижтимоий тармоқда “Сурхондарёда қоидабузар ЙПХ ходими”сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳага муносабат билдирди.
Ушбу видеолавҳада Термиз шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган Mercedes-Benz русумли 75 203 ВСФ давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили тўхташ қоидаларига амал қилмасдан, бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит берган ҳолда йўлнинг қатнов қисмига тўхтаганлиги ҳолати акс этган.

Мазкур Mercedes-Benz махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходим Ш.Т.га нисбатан тўхташ қоидаларини бузганлиги бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1286-модда (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши)си тартибида баённома расмийлаштирилган бўлиб, у 669 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимлар зарурият юзасидан қоидаларда белгиланган тартибни четлаб ўтиш ҳолати юзага келганда кўк ва қизил рангли маёқчаларни ёқиб, махсус товушли ишорадан фойдаланган ҳолда хавфсизликни таъминлаш чораларини кўришларини сўраб қоламиз“, — дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Алкоголь истеъмоли бўйича дунё рейтинги эълон қилинди. Унда Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Зеленский Эрдўғандан ёрдам сўради
Америкалик блогер 456 минг доллар пул тикиб ҳақиқий “Кальмар ўйини” уюштирди
Сенаторлар тадбиркорликка оид қонун лойиҳасини қайтарди
Қашқадарёда ака укасини боғлаб, ёқиб юборди