Йил бошида Самарқандда 30 Z 777 ZZ авторақами рекорд даражада салкам 600 млн сўмга сотилган эди. Аммо бугун мазкур авторақам яна қайта сотувга қўйилди.
Шу сабабли, ЎзА мухбири мазкур ҳолатга изоҳ сўраб, ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати билан боғланди. Масъулларнинг ЎзАга маълум қилишича, аукционда ғолиб бўлган талабгор белгиланган суммани тўлай олмаган. Натижада белгиланган қоидаларга кўра, у томонидан тўланган 11 млн 150 минг сўм закoлат шартнома мажбуриятлари ижро этилмаганлиги туфайли жарима сифатида республика бюджети даромадига ўтказилган.
Амалдаги тартибга кўра, асосий ғолиб белгиланган тўловни тўлай олмаганда, 2-ўринда энг катта нарх таклиф қилган талабгор автоматик ғолиб бўлиши керак эди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, иккинчи ғолиб ҳам тўлов қилишни рад қилган.
Шу сабабли мазкур авторақам Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХББ томонидан қайта сотувга қўйилди ҳамда бошланғич нарх худди аввалги каби 111 млн 500 минг сўм этиб белгиланди.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада тез тиббий ёрдам ходимлари калтакланди
Нотўғри ёзилган жарималар устидан шикоят йўллаш хизмати ишга тушди
Фарғонада қиморхона очган шахс қўлга олинди
Шавкат Мирзиёев: "Коронавирусга қарши курашишда янги тизим жорий этилади"
Жапаров Қирғизистондаги пансионатлар нега Ўзбекистонга берилаётганини изоҳлади