2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистнда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди. Бу ўз навбатида олий таълим муассалари талабаларининг тўлов-контракти борасида турли саволларни юзага келтирди.
Бугун, 4 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев брифинг вақтида ОТМларда тўлов-контракт миқдори оширилмаслигини маълум қилди.
"Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади", деди Бабашев.
Тасодифий хабарлар
БМТ спортдаги коррупция тўғрисидаги илк ҳисоботни эълон қилди
Яна Наманганда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси аниқланди
Ўзини поезд остига ташлаб, буни видеога олган блогер қилмиши сабабини изоҳлади
Депутат Расул Кушербаев: "Ички ишлар вазири истеъфога чиқадиган вақт келди"
Россияда ўзбекистонлик эркак КамАЗда полиция идорасига ҳужум қилди