Туркияда қўлга олинган журналист Абдукарим Мирзаевга Ўзбекистонда ҳеч қандай жиноий иш очилмаган ва у қидирувда эмас.
Ўзбекистон Бош прокуратураси шу кунларда Туркияда қўлга олинган ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаевнинг қўлга олинишига алоқадор эмаслиги маълум қилинди.
Унинг қайд этишича, Бош прокуратурада Абдукарим Мирзаев билан боғлиқ жиноий иш мавжуд эмас, унинг ўзи ҳам қидирувга берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти Абдукарим Мирзаев 11 декабрь куни турк полицияси томонидан қўлга олингани хабар қилинганди.
Манба: Gazeta.uz
Тасодифий хабарлар
Бош прокуратура тасдиқлади: овоз Шуҳрат Ғаниевники
Наманган шаҳар прокурори раҳбарлигидаги 2-секторда олиб борилаётган ишлар
30 июль кундуз куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти, Наманганда ёмғир, момақалдироқ
Келинини гумдон қилиш учун «киллер» ёллаган қайнона қўлга тушди
Каримовлар оиласидаги можаролар: Марям Тилляева оила сирини очди