Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори фирибгарлик устида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Назарбеков бир жинсли никоҳга қарши курашишнинг йўлини айтди
Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори қабул қилинди
Доғистонлик имом: "Аёлларга фитнесснинг нима кераги бор? Сигир соғсин, ана ўша фитнесс" (видео)
Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонида: Уларнинг айби - буюк бўлгани
Аёл 1.750 АҚШ долларига чув тушди