Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан “Мовий дафтар” рўйхати шакллантирилиши ҳақидаги ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган хабарлар ҳеч бир асосга эга эмас.
Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, юртимиздаги мавжуд фуқаролар йиғинлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг маълум бир тоифаларини ўз ичига олган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” юритилади ҳамда уларга манзилли ва мақсадли ёрдам берилади.
“Темир дафтар” — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг фуқаролар йиғинлари ва ҳудудлардаги тегишли секторлар томонидан шакллантирилган шаффоф рўйхати. Мазкур рўйхатнинг ижтимоий аҳамияти шундаки, унга киритилган оилаларга маълум бир давр мобайнида ижтимоий ва моддий ёрдам кўрасатилади, оила аъзоларининг муносиб иш билан банд қилиш чоралари кўрилади.
“Аёллар дафтари” — ишсиз ва боқувчисини йўқотган аёлларнинг фуқаролар йиғинлари ҳамда ҳудудлардаги тегишли секторлар томонидан шакллантириладиган рўйхатидир. Бу рўйхатга киритилган аёлларни иш ва уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилади. Уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш борасида барча зарур ёрдамлар кўрсатилади.
“Ёшлар дафтари” — фуқаролар йиғинлари, сектор ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамкорлигида маълум бир ҳудуддаги 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ишсиз ёшлар рўйхатидир. Мазкур рўйхатга ишсиз, ишга муҳтож ногирон ёшлар, шунингдек, хориждан қайтган, ЖИЭМдан озод этилган, ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар киритилади ҳамда уларга ўзларининг мавжуд муаммолари бўйича зарур ёрдамлар кўрсатилади.
Манбa: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланади
Нью-Йорк маъмурияти коронавирус манбасини аниқлади. У Хитой эмас...
1 cентябрдан йўлларда ишончнома сўралмайди. Адлия вазирлиги ҳайдовчиларга эслатма билан чиқди
Андижонда аёл эрини ўлдириш учун 50 минг АҚШ долларига киллер ёллади
Наманганда ЙТҲда ВАЗ-2101 ҳайдовчиси жароҳат олди