Aндижон вилоятида коронавирусни даволаш учун 3 ойлик дори-дармон захираси тайёрланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Хокимлик хабарига кўра, вилоятда коронавирусга чалинган беморларга бюджет томонидан жами 64 турдаги дори воситалари ва бир маротабалик тиббий буюмлар, тиш чўткалари, тиш пасталари, шунингдек, бир марталик пиёла-стаканлар, қошиқлар ва идишлар берилмоқда.
Шунингде, маҳаллий бюджет ҳисобидан даволаш учун 9 млрд сўм қийматдаги уч ойлик дори-дармон захираси, 10 минг дона тест тайёрлаб қўйилган.
Сентябрь ойининг биринчи хафталигида карантин талабларига яна енгиллик берилди. Бу вақт оралиғида вирус юқиш хавфи ҳам ортиб борди. 9-10 сентябрь кунлари мамлакатда вируснинг кунлик юқиш сони 500 дан 700 гача кўтарилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига карантин қоидаларига риоя қилишларини сўраб бир неча маротаба мурожаат қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Андижонда коронавирусга чалинганлар 1 287 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 1 214 нафари ёки 94 фоизи соғайган. Вилоятда ушбу касалликдан вафот этганлар 2 нафарлигини қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Алишер Усмонов компанияси Россиядаги яна бир футбол клубига ҳомийлик қилади
Ўзбекистонда 15 йилдан бери қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди
Наманганда Алишер Усмоновнинг аммаси Азизахон Усмонова вафот этди
Андижон давлат чет тиллар институти ташкил этилади
Гриппга қарши эмланганлар пневмониядан ҳам ҳимояланадими?