Зангиота туманида «Волга» автомобили ҳайдовчиси тезликни ошириб, бошқарувни йўқотиши оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди. 23 ёшли ҳайдовчи машинадан чиқолмай, сувда чўкиб вафот этди.
11 февраль куни соат 16:00 да Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан ўтган 4Р4 автомобиль йўлининг 3-километрида GAZ-3129 («Волга») русумли автомобиль Бўзсув каналига тушиб кетди.
2000 йилда туғилган фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан GAZ-3129 русумли автомобилини юқори тезликда бошқариб, бошқарувини йўқотган. Натижада йўлнинг ўнг томонидаги Бўзсув каналига ағдарилиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда ҳайдовчи машинадан чиқолмай, сувда чўкиб вафот этган. Қутқарувчилар томонидан машина каналдан олиб чиқилган.
Тасодифий хабарлар
Марғилонда "блогер" ва унинг онаси жазоланди
Тошкентда автобус уриб кетган пиёда ҳалок бўлди
Тошкентда банкоматдан қалбаки долларни айирбошлаган фуқаролар қўлга тушди
Саудия вазири Ўзбекистонга келди. Мирзиёев уни қуруқ қўймади
Инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган ходимлар жазоланди