Самарқандда 10 киши бир йигитни ўлгунича калтаклагани айтилмоқда. Расмий хабарда эса...

Самарқандда 10 киши бир йигитни ўлгунича калтаклагани айтилмоқда. Расмий хабарда эса...

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда 10 киши бир йигитни ўлгунича калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 30 август куни соат 11:00ларда Оқдарё тумани, Янгиравот-2 маҳалласида яшовчи фуқаро О.Сирожов (1996 й.т., судланмаган, ишчи) таниши Ш.Темиров (1993 й.т., судланмаган, ишсиз) билан автомашиналарида йўловчи ташиш масаласида ўзаро жанжаллашиб қолишади.

Шу куни соат 18:30ларда О.Сирожов таниши Ш.Темировнинг яшаш уйига муносабатларга аниқлик киритиш учун бориб, яккама-якка уришиш орқали ҳал қилишга келишишиб, яқин атрофдаги 36-сонли умумтаълим мактабининг футбол майдонига боришади. Улар бир-бирига қўл ва оёқлари билан тан жароҳатлари етказишиб, О.Сирожов қўли билан Ш.Темировнинг юз соҳасига урган вақтида у ерга йиқилиб хушидан кетган.

Оқибатда, Ш.Темировни олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 30 августда туман ИИБ томонидан О.Сирожовга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган (у ушланган).

P.S. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда Ш.Темировни бир неча киши уриб, ўлимига сабаб бўлган бўлсада, иштирокчиларнинг фақат биттасига иш очилганлиги, қолганлар эса сувдан қуруқ чиқишаётгани ҳақида айтилмоқда. Расмий хабарда бундай айбловларга изоҳ берилмаган.

×