Швециянинг Мальмё шаҳрида фаолларнинг Қуръонни ёқиб юборганликлари сабабли тартибсизликлар юзага келди.
Бу ҳақда Швециянинг SVT телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 28 август куни кечқурун бошланиб, туни билан давом этган тартибсизликлар давомида иштирокчилар автомобилларнинг шиналари ва ахлатларни ёқиб юборишган, полицияга қарата тошлар отишган.
Телеканал маълумотларига кўра, 20 га яқин киши ҳибсга олинган. Бундан ташқари, бир неча полициячи енгил жароҳатланган. Аҳоли орасида қурбонлар ҳақида ҳали маълумот йўқ.
Хабарларга кўра, мамлакатнинг "Қаттиқ курс" ўнг қанот экстремистик партияси аъзолари шаҳарда Исломга қарши акция ўтказишган ва унинг давомида Қуръонни ёқиб юборишган, ҳолатни эса тасвирга олишган. Шундан сўнг тартибсизликларни келтириб чиқарган видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштиришган.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистон уруш зоналаридан мингга яқин фуқаросини олиб чиқди
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди
Марғилонда "блогер" ва унинг онаси жазоланди
DXXning soxta xodimi ushlandi. U musodara qilingan mashinalarni arzon narxda olib berishini aytgan
41 млн сўмлик «узумни еб», пулини бермаган шахсга нисбатан иш очилди