Коронавирус пандемияси кейинги беш йил ичида камбағал ва ривожланаётган мамлакатларда безгак, ОИВ ва сил касаллиги билан хасталанган одамлар ўлимининг кўпайишига олиб келиши мумкин.
Бу ҳақда “The Lancet” нашри маълум қилди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, пандемия пайтида соғлиқни сақлаш тизимидаги босим бошқа касалликларнинг даволаниш тизими таъсир қилади. Хусусан, ОИВ билан касалланганлар антиретровирус терапиясини тўхтатишга мажбур бўлишади, ташхис қўйиш ва даволанишнинг қисқариши туфайли эса сил касаллиги тарқалиши ошади.
Энг ёмон тахминларга кўра, кейинги беш йил ичида ОИВдан ўлганлар сони 10 фоизга, сил касаллигидан 20 фоизга, безгакдан эса 36 фоизга ошиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ўқитувчига мукофот олиб бериш эвазига пул талаб қилган директор ушланди
Баъзи тадбиркорларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади
Дунёни қум ва чанг бўронлари эгаллаши мумкин
Ғазони ёлғиз қолдирдик – Гвардиола
Аёл нозик қалб эгаси, уни жиноятдан асраш, бутун жамиятнинг бурчи