Москвада бирданига еттита касалхонага бомба қўйилгани ҳақида хабар тарқалди. Айни дамда бу аноним хабарлар текширилмоқда.
РИА Новостининг ёзишича, бу касалхоналарда коронавирусга чалинганлар даволанишади. "Миналаштирилган" тиббий муассасалар орасида 8, 9, 15, 19 клиник шифохоналари, Склифосовский институти, шунингдек, 1-сонли юқумли клиник шифохона бор.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги "миналаштириш" тўлқини 2019 йил охиридан бери тўхтамайди. Савдо марказида, кемаларда, метро станцияларида, мактабларда ва ҳатто самолётларда бомба ўрнатилгани ҳақида аноним хабарлар келиши тўхтамаяпти.
Тасодифий хабарлар
НАМАНГАНДА БУГУННИ ЎЗИДА 20 КИШИ КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди
Одил Аҳмедов коронавирус туфайли Тошкентга қайтмоқда
ўрдак овига чиққан фуқаро пневматик милтиқдан 20 яшар қизни отиб қўйди
Даштда 5 кун қор еб омон қолган чўпон қутқариб қолинди