Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Ш. юрак ишемик касаллиги, гипертония иккинчи даражаси, атеросклеротик кардиосклероз, икки томонлама пневмония ва ўткир нафас етишмовчилиги ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган эди.
Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. 73 ёшли (эркак) ушбу беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.
Бироқ кардиолог, вирусолог, пульмонолог, терапевт, реаниматологларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Тасодифий хабарлар
Украина ҳукумати Қрим яқинида ракеталарни жойлаштиришни ва Россия билан музокараларни бошлашни режалаштирмоқда — ОАВ
«Путин ядровий шантажни бошлади» — Зеленский
Бугун 5 та ҳудуддан ташқари барча вилоятларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли бўлиши мумкин
«ЁШЛАР - КЕЛАЖАГИМИЗ» ЖАМҒАРМАСИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ФИЛИАЛИГА РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ
My.gov.uz портали орқали шифокор қабулига ёзилиш йўлга қўйилди