Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Республика махсус комиссияси дехқон бозорларида дизенфекцион ҳолатни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чораларни белгилади.
Хусусан, деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган йирик озиқ-овқат дўконларида савдо ижтимоий масофа (2 метр) сақлаган ҳолда “зигзаг” тартиби (қувурлар, бантлар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) ташкил этилади.
Ҳар бир бозорга киришда “дезинфекция туннели” ва санитария постлари, дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб, улар бозор ҳудудида карантин чоралари талабларига риоя этилишини таъминлаб боради.
Бундан ташқари, ноозиқ-овқат буюмлар (кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар) савдосига сайёр савдо нуқталари орқали санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этишга рухсат берилади. Бунда ижтимоий масофа (2 метр) сақланиши ҳамда бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши мажбурийдир.
“Юқорида баён этилган тартиблар бир томондан коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишининг олдини олишга, бошқа томондан эса карантин даврида фуқароларимизнинг соғлиғи ҳамда ижтимоий муҳофазасини қатъий таъминлашга қаратилганлиги билан эътиборлидир.
Фуқароларимиздан ушбу тартибларга онгли равишда, вазиятни тўғри тушуниб, оғишмай амал қилишларини сўраймиз”, дейилади комиссия ахборотида.
Manba: Kun.Uz
Тасодифий хабарлар
Украинада қолиб кетган ўзбекистонлик юк ташувчилар уруш майдонидан олиб чиқилдими?
«Навбаҳор» МТРКнинг шикастланган автомобилини таъмирлаб берди
“Мобил алоқа ҳақи ҳам камида 35 минг сўм”. Жамшид Қўчқоров электр энергияси нархи паст даражада оширилганини айтди
Ўзга сайёрани 1,5 соат томоша қилиш имкониятини қўлдан чиқарманг
Наманганда фирибгар қассобга нисбатан жиноят иши қўзғатилди