Жорий йилнинг 6 мартдан 7 мартга ўтар кечаси Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ҳабиб Нурмагомедов ўз фикрини билдирди.
"Кўча жангида Тони Фергюсонни еб ташлайман. У ҳеч қачон кўчада жанг қилмаган. Тони сен америкаликсан, мексикалик эмас. Америка кўчаларида жанг қила олмайсан. Мен чиндан ҳам тоғликман. Кўча жангида сени мағлуб этаман. Мен қаердан эканлигимни барча яхши билади. Ҳамманинг кўз ўнгида айт, сен қачон кўчада жанг қилгансан? Одамларга тўғрисини айт. Ҳеч қачон кўчада жанг қилмагансан", деди Ҳабиб матбуот анжуманида.
Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов UFC'даги профессионал фаолияти давомида 28 маротаба октагонга кўтарилган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 8 та жангда Ҳабиб рақибларини нокаутга учратган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг жорий йилнинг 18 апрель куни бўлиб ўтади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга Pfizer вакцинаси олиб келинди
Қирғизистон президенти: "Афғонистондаги жангариларнинг ҳомийлари Марказий Осиёга “кўз тикишган”
Эртага Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши мумкин
Наманган шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи йигитнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди
Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этилади