Аввалроқ ОАВда тўйларга хонандаларни таклиф қилишда чекловлар киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидланишича, энди тўйларга фақат битта хонандани чақиришга рухсат берилиши мумкин.
Хонанда Райҳон маълумотларга изоҳ берди. Хонанданинг сўзларига кўра, агар ушбу қоида жорий этилса, унда барча санъаткорлар учун жуда қийин бўлади. Бу ҳақда "upl.uz" хабар берди.
“Мен ҳайратдаман. Бу ҳақда биринчи марта эшитдим. Жуда ёмон янгилик. Ҳамма санъаткорлар учун қийин бўлади. Тўйлар биз учун ягона даромад манбаидир. Биз жамоамизга ойлик тўлашимиз керак. Энди кўпчилик ишсиз қолиши мумкин”, – деди Райҳон.
Тасодифий хабарлар
Россия ортидан АҚШ ҳам ядровий қуролларини шай ҳолатга келтирадими? Блинкен жавоб берди
Наманганда укасини пичоқлаган “ака”га суд ҳукми ўқилди
"Asal Honey"нинг қотилига ҳукм ўқилди
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Украинада қолиб кетган ўзбекистонлик юк ташувчилар уруш майдонидан олиб чиқилдими?