Пентагон “Исломий давлат” террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр Ал-Боғдодийнинг йўқ қилиш видеосини эълон қилди, РИА Новости асосан.
АҚШ Марказий Қўмондонлиги бошлиғи генерал Кеннет Маккензи томонидан намойиш этилган видеолавҳада Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида Идлиб вилоятида террорчи яширинган бино кўрсатилган.
Генерал таъкидлашига кўра, АҚШ кучлари бинога ҳаводан туриб зарба берган. Бино атрофини қўриқлаётган кишилар бунга қаршилик кўрсатишга уринган.
Маккензи айтишига қараганда, Ал-Боғдодий ўзи ва 2 нафар фарзандларини портлатиб юборган. Болалар ёши 12гача бўлган. Ўтказилган ДНК таҳлили йўқ қилинган киши Ал-Боғдодий эканини тасдиқлайди. Ал-Боғдодийнинг танаси денгизга кўмилди, деди АҚШ генерали.
Эслатиб ўтамиз, Ал-Боғдодийнинг ўлими ҳақида илқ бор Доналд Трамп 27 октябр куни ўз твиттерида хабар қилган эди. Россия Мудофаа вазирлиги Москвада ушбу террорчи йўқ илингани ҳақидаги хабарларни тасдиқлаш учун ишончли далиллар йўқлигини таъкидлаган эди.
Тасодифий хабарлар
Боши берк йўлакчалар. Тошкенликларга номигагина қурилган велосипед йўлакчалари керакми?
23 кунлик чақалоқ одам савдоси қурбони бўлди
Газ қўйиш шохобчаларининг иш вақти қисқаради
Ўзбекистонда юз берган зилзила ҳақида янги маълумот берилди
“Толибон” Панжшердаги элчининг уйига ўт қўйди