Жиззах вилоятида 40 ёшли эркак ов қуроли билан 20 ёшли йигитнинг жонига суиқасд қилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 00:00 ларда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалласида фуқаро Зафар И. (1979 й.т.) фуқаро Ёрқин Б. (1999 й.т.) ва унинг қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Зафар И. МС-2112 русумли ов қуроли билан уларга қарата 6 маротаба ўқ узиб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 21 октябрь куни Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан Зафар И.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Зафар И. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманган ва Тошкентда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Таниқли адабиётшунос олим вафот этди
Андижонда ИИО ходими ва унинг қизи хизмат уйида вафот этди
Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоров Тошкентда даволанаётгани маълум қилинди
"Ишсизлар четда қолиб, иш билан банд бўлган фуқароларга 93 млн сўм ноқонуний берилган"