Германиянинг Кёльн шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган бомба топилди. Ҳодиса сабаб яқин атрофдаги болалар шифохонаси эвакуация қилинди. Бу ҳақда WDR хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, 500 килограмм оғирликдаги Америка бомбаси Кёльн-Ниппес ҳудудидаги Йоханнес-Гисбертс боғи яқинида кеча, 10 июль куни эрталаб паркни ободонлаштириш ишларидан олдин ўтказилган текширувлар чоғида аниқланган. Ўша куни тушдан кейин ҳудуд эвакуация қилиниб, соат 15:15 атрофида мутахассислар томонидан муваффақиятли зарарсизлантирилган.
Хавфсизлик чораси сифатида Амстердам штрассе кўчасидаги болалар шифохонасидан 60 нафар бемор, жумладан, муддатидан олдин туғилган чақалоқлар, уларнинг ота-оналари ҳамда тиббиёт ходимлари вақтинча бошқа шифохонага кўчирилган. Шунингдек, бомба атрофида 500 метр радиусда хавфли ҳудуд белгиланиб, тахминан 4300 нафар аҳоли эвакуация қилинган.
Шунингдек, бомба зарарсизлантирилиши жараёнида ҳудуддаги айрим йўллар ёпилган ва атрофдаги аҳоли учун чекловлар жорий этилган. Жумладан, Иннере Канальштрассе, Амстердам штрассе ва Штаммхаймер штрассе каби асосий йўллар, шунингдек Зообрюкке (Ҳайвонот боғи кўприги) орқали ҳаракат ҳам вақтинча тўхтатилган. Бу эса шаҳарнинг бир қатор ҳудудларида катта транспорт тирбандликларини келтириб чиқарган.
Маълум қилинишича, болалар шифохонасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими эвакуация туфайли вақтинча ёпилган. Беморлар эса Хольвайде шаҳар шифохонасига жойлаштирилган бўлиб, уларни кейинги куни яна ўз шифохонасига қайтариш режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Сенаторлар тадбиркорликка оид қонун лойиҳасини қайтарди
Ўзбекистон олимлари яратган коронавирусга қарши дори ССВга топширилди
Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини экспорт қилмайди
Заковатчиларнинг ошиғи олчи. Президент янги қарор имзолади
«Uzbekistan Airways» 4 август куни Истанбулга навбатдаги парвозни амалга оширмоқда