“Universal Mobile Systems” МЧЖ (MobiUz) устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини сотиш бўйича ўтказилган халқаро очиқ савдо жараёнлари муваффақиятли якунланди ва компания расман сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, хусусийлаштириш жараёни натижасида ғолиб деб АҚШнинг “McKim and Company” компанияси бошчилигидаги молиявий инвесторлар ва технологик ҳамкор “JVR Enterprises LLC” (DBA — “JVR Capital Group”) иштирокидаги консорциум эълон қилинган.
Ушбу таклифга кўра, “MobiUz” компаниясининг қиймати 351 млн АҚШ доллари даражасида баҳоланган. Шунингдек, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун 500 млн АҚШ долларигача инвестиция киритиш режалаштирилган.
Жараён халқаро молиявий консультантлар иштирокида ташкил этилган. Унда “Rothschild & Co” стратегик консультант, “KPMG” молиявий консультант ва “Deloitte” мустақил баҳоловчи сифатида иштирок этди.
Савдо жараёнига АҚШ, Япония, Европа, Форс кўрфази давлатлари ва Кавказорти минтақасидан 15 дан ортиқ инвестор қатнашган. Уларнинг орасидан 6 нафар иштирокчи томонидан мажбурий таклифлар (Binding Offer) тақдим этилган.
Давлат активлари агентлигига кўра, жараён халқаро стандартларга мувофиқ тарзда ўтказилган ва энг юқори иқтисодий самарадорликни таъминловчи таклиф танлаб олинган.
Битимни тўлиқ якунлаш учун тегишли тартибга солувчи органлардан рухсат олиш ҳамда корпоратив ва ҳуқуқий жараёнларни якунлаш талаб этилади.
Тасодифий хабарлар
Malibu’нинг жарималарини бекор қилган ЙПХ ходимлари жазоланди
“Ўйламадим” қўшиғини ижро этган хонандагa жарима белгиланди
Мусулмонлар идораси Умра йўлидаги фирибгарликлардан огоҳлантирди
Дубайда куб шаклдаги замонавий масжид очилди
Австралияда бир кунда 90 та кит ҳалок бўлди