Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида 392 нафар маҳкум афв этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони имзоланди.
Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 392 нафар шахс афв этилган.
Афв этилган шахсларнинг 223 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилган, 82 нафари жазони ўташда муддатидан илгари шартли озод қилинган, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилган.
Шунингдек, 53 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилган.
Афв этилганларнинг 3 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини аёл, 14 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 166 нафарини ёшлар ҳамда 24 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилган.
Тасодифий хабарлар
Бу ҳафтада совуқ об-ҳаво кучаяди
2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди
«Мақсад фойда келтиришми ёки халқни соғин сигирдек соғишми?»
Алишер Усмоновнинг жиянларига нисбатан очилган жиноят иши тўхтатилди
200 кВтгача бўлган меъёр миқдори оширилишига асос йўқ — Энергетика вазирлиги