Кеча, 13 февралдан бошланган қум бўрони Ғазодаги гуманитар вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Маълумки, 2023 йилдан бери давом этаётган вайронкор ҳужумлар оқибатида минглаб одамлар уй-жойсиз қолган ва чодирларда яшашмоқда.
Фаластинлик метеоролог Лайт ал-Алламининг маълум қилишича, Ливия ва Мисрнинг шимолий ҳудудларида юзага келган кучли қум бўрони шарққа қараб силжиб, Фаластин ҳудудларига етиб келган. Аввалроқ, у 13–14 февраль кунлари кучли шамоллар бўлиши ҳақида огоҳлантирганди.
Фаластин метеорология хизмати ҳам Африкадан кучли шамоллар эсиши, айрим жойларда чанг бўронлари кузатилиши мумкинлигини билдирган.
Ғазода чангли ва шамолли об-ҳаво чодирларда яшаётган минглаб одамлар учун катта муаммо туғдирмоқда. Айниқса, нафас йўллари касаллиги бор инсонлар учун жуда хавфли. Кучли шамол чодирларни ағдариб, одамлар соғлиғига зарар етказмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда кучли шамол чодирлар ва дарахтларни қаттиқ силкитаётганини кўриш мумкин.
Ғазо аҳолиси асосий озиқ-овқат ва дори-дармон етишмовчилиги, совуқ об-ҳаво, бўронлар ва энди қум бўрони сабаб янада қийналмоқда. 2025 йил 10 октябрдан кучга кирган сулҳга қарамай, Ғазодаги вазият ҳануз оғирлигича қолмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзини АОКА вакиллари деб таништирган мухбирлар пора олиш жараёнида қўлга олинди
Мирзиёев “свет” ва газ муаммосидан яхши хабардор. У оддий маҳаллада яшашини айтди
Тарбиячиси болага латта “едирган” боғчанинг фаолияти тўхтатилди
Ҳиндистонда номаълум касалликни юқтирганлар 800 дан ошди, бир киши вафот этди
Google’da ishlayotgan Namanganlik o‘zbek yigiti nima uchun O‘zbekistonga qaytmoqchi emas?