Бугун, 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Олий даражада, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
“Товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар даражасидаги самарали алоқаларни, фаол маданий-гуманитар ва таълим алмашинувини кенгайтириш мақсадида ўзаро мувофиқлашган ишлар ва амалий идоралараро ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди”, дейилади хабарда.
Шу маънода, жорий йилнинг кузида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва унинг натижадорлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланган.
Давлат раҳбарлари халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашган, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиққан.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Чили Президентига табрик йўллади
“AIF” платформаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Одамлар катта пулга чув тушди
Тошкентда АҚШга Мексика орқали юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Ҳайдар Алиев қабрини зиёрат қилди
Ўзбекистонда эртага кутилаётган об-ҳаво маълумоти