Бугун, 3 июль куни жорий йилнинг 29 августидан 8 сентябригача ўтказиладиган CAFA Nations Cup-2025 мусобақасига қуръа ташланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қуръа натижаларига кўра, мусобақа мезбони сифатида Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олди. Шу билан бирга, гуруҳ босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоасига рақиб бўладиган жамоалар аниқланди. Улар: Қирғиз Республикаси, Туркманистон ва Уммон.
“Б” гуруҳидан эса Тожикистон (мезбон), Эрон, Афғонистон ва Малайзия миллий терма жамоалари жой олди.
Қайд этиш жоиз, “А” гуруҳи ўйинлари ва мусобақанинг финал учрашуви Тошкент шаҳрида, “Б” гуруҳи ва 3-ўрин учун баҳс Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўткзилади.
Маълумот учун, CAFA 2014 йил июнь ойида ташкил этилган ва Осиё Футбол Конфедерациясининг (ОФК) бешта минтақавий ассоциациясидан бири ҳисобланади. ОФК таркибига Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN), Шарқий Осиё футбол федерацияси (EAAF), Жанубий Осиё футбол федерацияси (CAFF) ва Ғарбий Осиё футбол федерацияси (VAFF) ҳам киради. Европа футбол федерациялари иттифоқи (UEFA) эса бундай ажратилган тизимда ишламайди.
Тасодифий хабарлар
Наманган ва Жалолобод «Биродар ҳудудлар» дея эълон қилинди
Мусулмонлар идораси Умра йўлидаги фирибгарликлардан огоҳлантирди
ИИВ: тармоқларда видеоси тарқалган «01 001 VIP» авторақами ҳақиқийми?
Тўра Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди
Ярим тунгача ёзилган маъруза, юракдаги армонлар, ўз сўзини айтаётган бошқа номзодлар