Қозоғистоннинг Остона шаҳри яқинида енгил самолёт қулаб тушди, икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 11:30 да Жўломон аэродроми ҳудудида (Остона) ўқув парвози вақтида TL-2000 енгил самолёти билан авиаҳалокат содир бўлган. Самолёт хусусий бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда икки экипаж аъзоси бўлган, иккаласи ҳам ҳалок бўлган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, ҳозирда ҳодиса сабабларини ўрганиш учун комиссия тузилмоқда.
Маълумот учун, TL-2000 – 1990 йилларда Чехияда ишлаб чиқилган бир двигателли самолёт ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг июль ойида Қозоғистоннинг Оқмола вилоятининг Державинск шаҳри яқинида An-2 самолёти ҳалокатга учраганди. Енгил самолёт парвоз пайтида ёниб кетганди. Учувчи ёнаётган самолётни ўзи эвакуация қилишга муваффақ бўлган. Самолёт ўшанда техник синов парвозини амалга ошириши керак эди.
Тасодифий хабарлар
«...Ҳатто янги келин-куёв ҳам коронавирусга чалинган» (видео)
Ўзбекистон ОТЖ Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб, чорак финалга чиқди
Ўзбекистонда нодавлат телетармоқ иш бошламоқда
Қашқадарёдаги адирда эркак кишининг жасади топилди. Уни аёл киши ўлдиргани айтилмоқда
Humans ишини ИИББ ўрганмоқда – Марказий банк