Россия Президенти Владимир Путин мамлакат Ҳарбий-денгиз флоти (VMF)ни 2050 йилгача ривожлантириш стратегиясини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси ва Россия Денгиз коллегияси раҳбари Николай Патрушев “Аргументы и факти” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Патрушевнинг сўзларига кўра, стратегияни ишлаб чиқиш қарори 2024 йилнинг июль ойида қабул қилинган. Президент топшириғига биноан дастлабки ҳужжат Мудофаа вазирлиги томонидан тайёрланган, сўнг федерал идоралар ҳамда ташкилотлар таклифларини инобатга олган ҳолда Денгиз коллегияси томонидан такомиллаштирилган. Якуний таҳрир жорий йилнинг 30 май куни Путинга тақдим этилиб, у томонидан тасдиқланган.
Стратегияда глобал ҳарбий-сиёсий вазият таҳлили, қуролли тўқнашувлар юзага келиш эҳтимоли ва уларнинг характери, етакчи денгиз давлатларининг ҳарбий салоҳияти кўриб чиқилган. Ҳужжатда шунингдек, Россия Ҳарбий-денгиз флоти ҳозирги ҳолати баҳоланган.
“Тафсилотларга кирмаган ҳолда айтишим мумкинки, бу каби стратегик режалаштириш ҳужжати Россия замонавий тарихида биринчи марта қабул қилинмоқда. Россия дунёнинг энг йирик денгиз давлатларидан бири сифатидаги мавқеини аста-секин тикламоқда”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
АҚШ визага ариза топширган ўзбекистонликларнинг 64 фоизига рад жавоб берди
Tаксичилар орасида ҳам коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди
Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик режаси эълон қилинди
Россияда оммавий муштлашувларда қатнашган мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборилади
23 млрд сўмлик ноқонуний тендерлар аниқланди