Ўзгидромет 18-20 май кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин, айрим жойларда баъзида шамол 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража, 19 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 27-32 даража, 20 майда кечаси 13-18 даража кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин, айрим жойларда баъзида шамол 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 18-19 майда 28-33 даража, 20 майда 30-35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 18 майда кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 19-20 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18 майда 17-22 даража, 19-20 майда 15-20 даража, кундузи 18-19 майда 28-33 даража, 20 майда 30-35 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18 майда 17-22 даража, 19-20 майда 15-20 даража, кундузи 18-19 майда 28-33 даража, 20 майда 30-35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража, 19-20 майда 15-20 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 18 майда куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 19-20 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18 майда 18-23 даража, 19-20 майда 15-20 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 18-19 майда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18 майда 13-18 даража, 19-20 майда 10-15 даража, кундузи 18-19 майда 17-22 даража, 20 майда 20-25 даража иссиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Электромобилларни автоном роботлар қувватлантиради
Карантин даврида “тонировка”нинг муддати узайтириладими?
Наманганда «Жигули» уриб юборган 20 ёшли аёл вафот этди
"Apple" iPhone 12 вa 12 Pro қурилмаларида нозослик борлигини маълум қилди
Алишер Усмонов энг нуфузли мусулмонлар рўйхатида нечанчи ўринда? (фото)