Республиканинг 21 тумани хавфли муаммо қаршисида турибди (инфографика)

Республиканинг 21 тумани хавфли муаммо қаршисида турибди (инфографика)

Республиканинг 21 туманида ер ости сувлари сатҳи тубга томон кескин қочган. Гидрогеологларнинг жойлардаги кўплаб кузатув қудуқларида кузатувлар бошланган даврдан буён сув сатҳининг энг пастга томон қочиши кузатила бошлаган.

«Ер усти сувларининг қуриши, иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, ёғинли даврларнинг номутаносиб даврларда кузатилиши, уларда майдалаб ёғиш ўрнига жадаллашиб ёғиш тамоилининг ортиши, ўтмишдан майдалаб ёғувчи умидбахш ёғинлардан намгарчил ҳосил қиладиган тупроқларда қуруқлашиш, уларнинг дегредацияга учраши баъзи жойларда ер ости қатламларидаги сув сатҳларини ҳам кескин пасайтириб юборди.

Ундан ташқари, антропоген таъсир аҳолининг ер ости сувларидан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиши, ер остидан тортиб олинган сувлардан анъанавий суғоришларни давом этириши ҳам тубдаги сувларнинг камайишига олиб келмоқда», дея ёзади метеоролог Эркин Абдулаҳатов.

Гидрогеологиклар Нурота, Қўшробод, Кўкдала, Зомин, Янгиобод, Косон, Чуст, Чортоқ, Косонсой ва Янгиқўрғон каби туманларда ер ости сув сатҳининг 5 метрдан чуқур пасайиб кетаётгани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.

Яна 11 туманда яқин йилларда юқоридаги каби «қизил» даража хавфи кузатилиши, ер ости сув сатҳи 5 метрдан пастга томон чекиниши маълум қилинди.

Республиканинг 21 туманидаги ҳудудларида ер ости сувларни бурғилашда мораторий жорий этилмоқда. 10 та қизил хавфга эга мавжуд туманларда мавжуд ер ости сувларидан фойдаланишда сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш қатъий белгилаб қўйилиши кўзда тутилмоқда.

P/S: Ер усти сувларидаги вазиятнинг абгорлиги, жойларда тирикчиликни давом эттириш, жойни ташлаб кетмаслик учун ер ости сувларидан фойдаланиш бу ягона ечим сифатида қаралаётган бир вазиятда ҳолатни инфографикадан ҳам кўриб турибсиз, табиат сувдан фойдаланишда уни иқтисод қилиб ишлатиш кераклиги кун тартибида эканлигини яна бир бор эслатиб турибди.


×