2022 йилда Ўзбекистондан 8,8 минг киши доимий яшаш мақсадида хорижга кўчиб кетган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган йил давомида чет элга кўчиб кетганларнинг 4,1 минг нафари эркаклар, 4,7 минги аёлларни ташкил этади.
Бу кўрсаткич сўнгги 5 йилда сезиларли даражада камайган. Хусусан:
2018 йилда – 17,6 минг;
2019 йилда – 13,2 минг;
2020 йилда – 13,6 минг;
2021 йилда – 20,1 минг нафар киши хорижга кетган.
Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (79,5 %), Россия (16,4 %), Қирғизистон (0,7 %), Тожикистон (0,5 %), Туркманистон (0,3 %) ва бошқа мамлакатлар (2,6 %) ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, 2022 йилда хориждан Ўзбекистонга 2,3 минг киши кўчиб келган бўлиб, бу охирги 5 йилга нисбатан сезиларли камайган. Мисол учун, 2018 йилда 2,9 минг, 2019 йилда 2,5 минг, 2020 йилда 1,1, 2021 йилда 1,9 минг киши Ўзбекистонга доимий яшаш учун келган.
Тасодифий хабарлар
ММА жангчиси Акмал Ҳожиев АҚШда шифокорни ўлдириб қўйди
Бир нечта карантин чекловлари, сақлаб қолинади
Хориждан қайтган 1,5 мингдан ортиқ кишида ОИТС аниқланди
Учқўрғон туманида қоровул ишхонасидаги 15.000.000 сўмлик дарвозани ўғирлади
Жанубий Корея Президенти терма жамоани текширмоқчи